Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талабалар Наврўзда неча кун дам оладилар?

Талабалар Наврўзда неча кун дам оладилар?

Наврўз байрами арафасида университет талабаларини неча кун дам олишлари хусусида маълумот қизиқтириши табиий. Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев мазкур масалага тўхталди. 

Ўзбекистонда айримларини истисно қилган ҳолда деярли барча ОТМларда 6 кунлик ўқиш белгиланган. Демак, талабалар ҳам байрам арафасида ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар билан бир хил дам олишади. Яъни: 21 март (Наврўз байрами), 22 март (қўшимча дам олиш куни), 24 март (якшанба) кунлари дарс машғулотлари бўлмайди. 23 март куни талабалар ўқишга борадилар.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу тақвимга ўзгариш киритиш ҳуқуқига эга. Лекин ҳозирча бу ҳақида ҳеч қандай хабар берилмаган.

Аввалроқ, ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олиши хусусида маълумот берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг