Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ТАТУда ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди

ТАТУда ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди

Фото: «Tuit.uz»

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тошкент ахборот технологиялари университетида ва унинг филиалларида 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди.

Бундан ўқув жараёнига дунё олий ўқув юртларида кенг тарқалган ўқитишнинг кредит тизимини жорий қилиш орқали университетнинг жаҳондаги нуфузли олий таълим муассасалари қаторига киришини таъминлаш кўзланган.

Ўқитишнинг кредит тизими афзалликлари:

  • Академик мобиллик — талабанинг таълим жараёни даврида чет эл ўқув юртларида ёки ўзга таълим юртида таҳсил олиб, сўнгра ўқишни давом эттира олиши;
  • Таълим сифатининг юқори даражадалиги – ўқув жараёнида чет эл ўқув юртлари ва ташқи муассасалардан ўз соҳасини мукаммал ўзлаштирган мутахассисларни жалб этилиши;
  • Таълим жараёни жадаллигини таъминлаш мақсадида чет эл олий таълим муассасалари амалиётидан келиб чиққан ҳолда, ўқув дастурлари ишлаб чиқилганлиги;
  • Талабалар истагидан келиб чиққан ҳолда фан танлаш имкониятига эгалиги ва ҳоказолар.

Эслатиб ўтамиз, ўқитишнинг кредит тизимида талабанинг маълум ўқув курсини ўзлаштириш даражаси турли мезонлар асосида белгиланадиган маълум миқдордаги кредитлар суммасини йиғишига боғлиқ бўлади.

Йиғиладиган умумий кредитлар талабанинг дарслардаги фаол иштироки, муайян ўқув курси давомида олинган тест натижалари, илмий изланишлар, оғзаки ва ёзма имтиҳонлар, амалиёт натижалари асосида белгиланади.

Университетда ўқитишнинг кредит тизими татбиқ қилиниши ҳозирги ўзгарувчан халқаро меҳнат бозорида рақобатлаша оладиган олий тоифали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда умумжаҳон олийгоҳлар рейтингида юқори 1000 таликка киришга имкон яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг