Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбек тили ва адабиёти университети Қирғизистон университети билан академик алмашинув асосида кадрлар тайёрлайди

Ўзбек тили ва адабиёти университети Қирғизистон университети билан академик алмашинув асосида кадрлар тайёрлайди

Фото: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Алишер Навоий номидаги  Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига Манас қирғиз-турк университети ректори, профессор Себаҳаттин Балчи ҳамда мазкурр университет проректори, профессор Ҳусейн Ўгут ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки олий ўқув юрти ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва туркий халқлар тили ва адабиётига доир тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлашдан иборатлиги маълум қилинди.

Фото: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети

ТошДЎТАУ проректори Иномжон Азимов меҳмонлар билан суҳбатда Манас университети ва Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўртасидаги ҳамкорлик келгусида натижалар беришини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, томонлар  яқин келажакда талабаларнинг ёзги мактабларга ташрифини уюштириш, академик алмашинув асосида етук кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишларини назарда тутган мустаҳкам келишувга имзо чекдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг