Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда Президент университети очилади

Тошкентда Президент университети очилади

Фото: Президентнинг Матбуот хизмати

Тошкентда келгусида Президент университети очилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дарё».

Давлат раҳбарига кўра, ҳозирда тегишли қарор лойиҳаси тайёрланиб, янги ўқув юрти учун ҳудуд танланмоқда.

— Президент мактабларини бошлаб олдик, энди навбат университетга. Бу мактабларга қабул адолатли бўлиши учун чет элликлар таклиф этилади. Зеҳни ва ўқишга иштиёқи баланд бўлса, оддий одамнинг боласи ҳам албатта ўқийди, — деди давлат раҳбари.

Шавкат Мирзиёев республикадаги ҳар бир туманда рақамли технологиялар, ҳар бир мактабда эса компьютер ўйинлари марказлари очилишини билдирди.

— Уй олиб берсак эскиради, кийим олиб берсак тўзийди. Бироқ болаларга берилган билим на эскиради, на тўзийди. Шунинг учун уларнинг илм олишига биринчи галда эътибор қаратиш зарур, — таъкидлади Президент.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг