Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги университет 4 юлдузли бўлди

Тошкентдаги университет 4 юлдузли бўлди

«ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университети QS халқаро рейтинг агентлиги томонидан 4 юлдузли университет сифатида тан олинди.

Дунёнинг энг нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларидан бири ҳисобланган QS (Quacquarelli Symonds) томонидан ташкил қилинган бу йилги QS Stars аудит баҳолаш рейтинги натижаларига кўра, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети дунёнинг ТОП Университетлари рўйхатида 1000 баллик баҳолаш шкаласида 689 балл тўплаб, 4 юлдузли университет мақомини олди.

QS Stars бу халқаро рейтинг тизими бўлиб, таълим муассасасини батафсил кўриб чиқиш имконини беради. Жумладан, мазкур рейтинг дунё университетларини таълим муҳити, халқаролашув, илмий тадқиқот ва инновация, академик ривожланиш, ўқитиш, битирувчиларнинг иш билан таъминланганлик даражаси, ўқув дастурлари салоҳияти, онлайн таълим, алоҳида соҳалар бўйича рейтинг, университетдаги яратилган қулайликлар, санъат ва маданият, ижтимоий масъулият ва инклюзивлик бўйича баҳолайди.

«ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университети QS халқаро рейтинг агентлигининг 2023 йилда эълон қилинган QS World University Ranking by subjectsда 3 та фан соҳаси – Муҳандислик ва Технологиялар, Табиий фанлар ҳамда Атроф муҳит муҳофазаси бўйича дунёнинг ТОП-500 талик университетлари рўйхатида эътироф этилган эди ҳамда Осиё ва Тинч океан минтақаси университетлари рейтингида ТОП-301 ўринда, Марказий Осиё минтақаси бўйича 14-ўринда ва Ўзбекистон бўйича 1-ўринда қайд этилган эди.

«ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университетининг QS Stars халқаро рейтинг тизими алоҳида йўналишлари бўйича қўлга киритган натижалари қуйидагича:

Немис мутафаккири Йоган Гётенинг бир фикри бор: «Рақамлар дунёни бошқармайди, рақамлар дунёнинг қандай бошқарилаётганини билдиради». Дарҳақиқат, рақамлар илдамликни, ҳаракатлар самараси ва натижаларни белгиловчи мезон эканига шубҳа йўқ.

«Университетимиз жамоасининг ушбу ютуқлари замирида, – дейди ректор, профессор Баҳодир Мирзаев, – рақамлар ортида машаққатли меҳнат, тинимсиз ҳаракат ва изланишлар, энг муҳими, давлат ва ҳукуматимизнинг илму-таълимга оид қонун ва қарорларига жавобгарлик ҳисси борлигини эътироф этиш ўринлидир».

Инновацион ва инвестицион ташаббуслар, таълимий жараёндаги ва педагогик фаолиятдаги бирдамлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ютуқларимизнинг гаровидир.

Раҳимбой Жуманиёзов,
«ТИҚХММИ» миллий тадқиқот университети
матбуот хизмати раҳбари, профессор

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг