Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Халқ таълими соҳасидаги қатор ходимларнинг ойлиги оширилади

Халқ таълими соҳасидаги қатор ходимларнинг ойлиги оширилади

Ўзбекистонда халқ таълими бошқармалари ва бўлимларидаги «методист» лавозими ўрнига «ментор» лавозими жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг «Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантириш тизими тўғрисида»ги қарори лойиҳасида айтилган.

Ҳужжатга кўра:

республика таълим маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларидаги умумтаълим фанлари бўйича «методист» лавозими ўрнига «ментор» лавозимини жорий этиш;

халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар тузилмасидаги методик хизмат бўлимларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳузуридаги туманлараро умумтаълим муассасаларини методик таъминлаш марказларини тугатган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг менторлик хизмати бўлимларини, шунингдек, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг менторлик хизмати шўъбаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Қуйидагилар халқ таълими ходимларининг узлуксиз таълимини ташкил этиш бўйича менторнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

халқ таълими ходимларини касбий ривожланишини таъминлаш мақсадида таянч мактаблар негизида малака ошириш тадбирларини (курслар, ўқувлар, семинарлар, тренинглар, давра суҳбатлари, тажриба алмашиш дарслари) ташкил қилиш;

таълим жараёнида илмий, педагогик, психологик, дидактик ва методик усуллардан фойдаланишидаги бўшлиқларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан педагогларга амалий ёрдам кўрсатиш;

таълим жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шакллари, методлари ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситаларини жорий этишда таълим муассасалари раҳбар ва педагогларга кўмаклашиш;

мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларга мактабда самарали таълим-тарбия жараёнини ташкил қилиш ва таълим сифатини ошириш борасида методик маслаҳатлар ва йўл-йўриқлар бериш;

мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларининг шахсий ва касбий ривожланишларига методик ёрдам кўрсатиш, уларни лицензиялаш жараёнларига тайёргарлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш.

Менторларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига нисбатан қуйидагича нисбатда:

республика даражасидаги – 1,35 бараварга;

вилоят даражасидаги – 1,25 бараварга;

туман (шаҳар) даражасидаги – 1,15 бараваргача ошириш белгиланади.

Ўқитувчи канали

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг