Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Хорижда олинган илмий даража ва унвонлар қандай тан олинади?

Хорижда олинган илмий даража ва унвонлар қандай тан олинади?

Фото: Google.com

Хорижий давлатларда илмий даража ва унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан амалга оширилади. Бу борада тегишли низомлар лойиҳалари муҳокамага қўйилди.

Хорижий давлатларда илмий даража ва унвонлар олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш учун сўровнома ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш лозим:

Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси раҳбари имзолаган йўлланма хат ёки талабгорнинг аризаси. Хатда талабгорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, иш жойи ва лавозими (ишлаётган бўлса), шунингдек, қачон ва қайси давлатда илмий даража дипломи (унвон аттестати)ни олганлиги, илмий даража (унвон)нинг расмий номи, хорижда олинган ҳужжатнинг берилган куни, серияси ва рақами, диссертация мавзуси ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади;

илмий даража диплом (унвон аттестати) нусхаси. Хорижий давлатда илмий даража (унвон) олганлик тўғрисидаги ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилига таржима қилинган нотариал тасдиқланган нусхаси;

талабгор тўғрисида объектив-маълумотнома (талабгор пасспорт нусхаси илова қилинади);

диссертация ва мавжуд бўлса унинг авторефарати (электрон версиялари);

илмий унвон бўйича Олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси кенгаши мажлиси баённомаси.

Илмий даража ва унвонлар олганлик бўйича тақдим этилган ҳужжатлар 2 ойдан ошмаган муддатда кўриб чиқилади.

Шунингдек, ҳужжатларни тан олиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг илмий даражаларга олти баравар ва илмий унвонларга икки баравар миқдорида йиғим ундирилади.

Қайд этилишича, талабгор тегишли ҳужжатлари билан Давлат хизматлари агентлигига ташриф буюриш орқали ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида рўйхатдан ўтган ҳолда мурожжат қилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг