Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янги ўқув йили олдидан бир нечта проректор, декан ва бошқа масъуллар ишдан олинди

Янги ўқув йили олдидан бир нечта проректор, декан ва бошқа масъуллар ишдан олинди

Янги ўқув йили олдидан бир нечта проректор, декан ва бошқа масъуллар ишдан олинган.Бу ҳақда Самарқанд давлат чет тиллари институти саҳифасида маълум қилинди.

Унга кўра, институтдаги илмий кенгаш йиғилишида қуйидагилар таъкидланган:

— Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2019-2020 ўқув йили бошланиши олдидан йўл қўйган камчиликлари учун қатор олий таълим муассасаларининг юқори ва ўрта бўғин раҳбарларига нисбатан қатъий чоралар кўрилганлиги;

— Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 3 нафар, шу жумладан, ўқув ишлари, ёшлар билан ишлаш ҳамда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлгани учун эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги;

— Тошкент молия институтининг 3 нафар, шу жумладан, ўқув ишлари, ёшлар билан ишлаш ҳамда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари, шунингдек, мазкур олий таълим муассасаларининг 1 нафар факултет декани, 2 нафар кафедра мудирлари, 7 нафар бўлим бошлиқлари, 9 нафар декан ўринбосарлари ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани сабабли эгаллаб турган лавозимларидан озод этилганлиги кабилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг