Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юридик университетга кириш имтиҳонларида айрим ўзгаришлар бўлади

Юридик университетга кириш имтиҳонларида айрим ўзгаришлар бўлади

Фото: Xabar.uz

Бугунги кунда Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киришда абитуриентлар 2 та бўлимдан иборат 5 та фан мажмуасидан тест синовлари топширади. Булар:

- 1-бўлимда барча йўналишлар учун мажбурий 3 та фан – Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), Математика ва Ўзбекистон тарихи;
- 2-бўлимда «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича 2 та фан – Тарих ва Чет тили фанлари.

ТДЮУга ўқишга киришда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб тест синовларининг 2-блоки, яъни «юриспруденция» бакалавриат таълим йўналишига мос фанлар бўйича тарих фани ўрнига ҳуқуқий фанларни киритиш масаласи университет Кенгашида кўриб чиқилди ва маъқулланди.

Мазкур таклифнинг жорий этилиши бир қатор ижобий натижаларга хизмат қилади, хусусан:

● мактаб ёшиданоқ болаларни ҳуқуқий фанларни чуқур ўзлаштиришга, Конституция ва қонунларни пухта ўрганишга;
● мактабларда сифатли, халқаро стандартларга мос юридик дарсликларнинг яратилишига;
● ҳуқуқшунослик фанларидан таълим берувчи ўқитувчиларга нисбатан қўйиладиган талаблар ошиши натижасида уларнинг малакасини доимий ошириб бориши учун мустаҳкам замин яратилади;
● ТДЮУга дастлабки ҳуқуқий билимларга эга ёш авлод вакиллари кириб келишига эришилади.

Маълумот учун: бугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида 4 йил давомида юқори синфларда Давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда Конституциявий ҳуқуқ асослари фанлари ўқитиб келинмоқда. Тест саволлари ушбу дарсликлар асосида тузилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг