Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

1 терабайт хотирага эга дунёдаги энг кичкина флешка тақдим этилди

1 терабайт хотирага эга дунёдаги энг кичкина флешка тақдим этилди

Фото: «ITC.ua»

«Western Digital» компанияси ўзининг «SanDisk» шўъба корхонаси қошида Лас-Вегасда бўлиб ўтаётган CES 2018 кўргазмаси учун бир қатор янги қурилмаларни тақдим этди, деб хабар берди «ITC.ua».

Тақдим этилган қурилмалар орасида «1 терабайт хотира сиғимига эга USB-C улагичли дунёдаги энг кичкина флеш-хотира» алоҳида аҳамиятга эга. Қурилмадан нафақат компютерда, балки «Android» смартфонларида ҳам фойдаланиш мумкин.

Ишлаб чиқарувчилар ҳозирча янги қурилманинг техник тавсифлари ҳақида батафсил маълумотларни бермади. Аммо у сотувга арзон нархларда чиқмаслиги аниқ — 1 терабайт сиғимига эга «USB-C» улагичли оддий SSD ташқи хотира ҳозирда 350 доллар атрофида.

Бундан ташқари компания вакиллари «SanDisk Ultra Fit» дея аталувчи USB 3.1 интерфейсли 256 гигабайт хотира ҳажмига эга флешкани, маълумотларни 550 МБ/сония тезлигида ўқий оладиган «SanDisk Extreme Portable SSD» ташқи хотирасини намойиш этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг