Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

15 ёшли мактаб ўқувчиси «ақлли иссиқхона» ихтиро қилди

15 ёшли мактаб ўқувчиси «ақлли иссиқхона» ихтиро қилди

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Ҳажми бир куб метрдан сал ортиқроқ бўлган иссиқхона соатига 300 ватт энергия талаб қилади. Мазкур қурилма ихтирочиси унинг ичида қалампир етиштиришга ҳам улгурди, деб хабар беради «Hi-tech.mail.ru».

Россиялик 15 ёшли Артём Устянсев бу каби ихтирони биринчи маротаба амалга оширгани йўқ. Йигитча бир неча йилдан бери кимё ва биологияга қизиқиб келади ва кўплаб турдаги мураккаб минерал ўғитлар устида ишлаган, шунингдек, дон экинларини тезроқ етиштириш учун қути ҳам яратган.

Артём смарт-иссиқхонани бундан бир ой олдин яратган. У гидропоника принципи асосида қурилган — ўсимликлар тупроқ ўрнига истеъмол эритмасидан озуқа олади. Фотосинтез учун иссиқхона ичига светодиод лампалар, касалликлардан ҳимоялаш учун эса — ултрабинафша ёриткичлар ўрнатилган. Бундан ташқари унинг ичида GSM-модул ҳам мавжуд.

Иссиқхона ичидаги қалампир 40 сантиметргача ўсиб, ҳосил бера бошланган. Бунда иссиқхона учун соатига атига 300 ватт электр энергия сарфланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг