Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2019 йил: Ахборот технологиялари соҳасида нималар рўй берди? (видео)

Ўтган 2019 йилда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги зиммасига ҳам катта вазифалар юкланган эди. Таъкидлаш жоизки, бу борада тизимда дадил ишлар амалга оширилди.

АКТ вазирининг бутун мамлакатимиз бўйлаб сафарларга чиқиб, соҳа ходимлари билан дилдан суҳбатлашгани, уларнинг қувончу муаммоларига шерик бўлгани, турли хорижий давлатлар, компаниялар билан соҳа тараққиёти йўлида эришилган келишувлар буни тасдиқлайди.

Энг муҳими, йил давомида эришилган ютуқларнинг бари «Биз – бир жамоамиз, биз – бир оиламиз!» шиори остида соҳа ходимларининг қўлни-қўлга бериб қилган меҳнатлари самарасидир.

Юқорида эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеолавҳа орқали 2019 йилда АКТ соҳасида эришилган муваффақиятларга яна бир бор назар ташлашни жоиз топдик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг