Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Beeline» Ўзбекистон меҳмонлари учун 4G-роуминг хизматини тақдим этди

«Beeline» Ўзбекистон меҳмонлари учун 4G-роуминг хизматини тақдим этди

Фото: «Xabar.uz»

«Beeline» меҳмон абонентлар учун имкониятлар кенгайтирилишини эълон қилди. Энди 66 мамлакатдаги 106 оператор абонентлари «Unitel» тармоғидаги LTE-роумингдан фойдаланишлари мумкин. Бугунги кунда «Unitel» Ўзбекистонда сайёҳлар учун LTE-роуминг хизматини тақдим этувчи ягона оператор ҳисобланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

«Тўртинчи авлод тармоқлари мижозлар учун аввал мавжуд бўлганлардан бир неча баравар юқори бўлган янги хизмат сифати ва интернет тезлигини тақдим этди. 2017 йил бошидан бери фаол LTE-фойдаланувчилар сони қарийб 15 баробарга ошди. Тез орада биз «Unitel» абонентлари учун ҳорижда LTE-роумингни ишга туширишни режалаштирмоқдамиз», - деди «Unitel»нинг тижорат директори Максим Ефремов.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг