Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Болаларнинг фақат дам олиш кунлари ва байрамларда онлайн ўйинлар ўйнашига рухсат берилди — Хитой

Болаларнинг фақат дам олиш кунлари ва байрамларда онлайн ўйинлар ўйнашига рухсат берилди — Хитой

Фото: «Ferra.ru»

Хитойда 1 сентябрдан «болаларнинг жисмоний ва руҳан соғломлигини ҳимоялаш» қоидалари кучга кирди, деб ёзмоқда «Ferra.ru».

Эндиликда барча вояга етмаганларга ҳафтасига фақат 3 соатгача онлайн ўйинлар ўйнашига рухсат берилади: жумадан якшанбагача бир соатдан ҳамда байрамларда икки соатгача.

Қоидаларга риоя қилиниши махсус сайт ёрдамида назорат қилинади: исталган фойдаланувчи ўйин сервислари устидан шу ерда шикоят қолдириши мумкин.

Манбага кўра, янги қоидалар вояга етмаганларни ўйинларга қарамликдан ҳимоялаш мақсадида ХХР матбуот ва нашр ишлари давлат бошқармаси томонидан қабул қилинган. Бу ҳужжатда келтирилишича, барча ўйинлар пройвайдерларига ўз ресурсларидан фойдаланувчи болалар ва ўсмирлар учун жумадан якшанбагача бўлган оралиқда кунига бир соатгача, байрамларда икки соатгача вақт чеклови жорий этиш мажбурияти юкланган. Геймерларнинг шахсий маълумотлари ҳаққонийлиги, ёшини яшириш мақсадида фейк аккаунтлардан фойдаланишини текшириш вазифаси ва жавобгарлиги ҳам провайдерларга юкланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг