Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Facebook» ва «VKontakte»даги дўстларингизни бошқалардан яшириб қўйиш усулини биласизми?

«Facebook» ва «VKontakte»даги дўстларингизни бошқалардан яшириб қўйиш усулини биласизми?

Фото: «Лайфхакер»

«VKontakte» ҳамда «Facebook» ижтимоий тармоғидаги айрим дўстларингизни яшириб қўймоқчимисиз? Бу борада «Лайфхакер» ўз маслаҳатлари билан бўлишади.

Бунинг учун биринчи навбатда ижтимоий тармоқнинг веб-версияси керак, чунки мазкур амални мобиль дастур орқали бажариб бўлмайди.

Компьютерингиз ёки мобиль қурилмангизда «VKontakte» сайтини очинг ва Созламалар орқали «шахсий» бўлимига киринг. «Менинг саҳифам» блокида «Менинг дўстларим ва обуначиларимда кимларни кўриш мумкин?» бандини танланг. Контактлар рўйхати очилгач, бошқалардан яшириб қўйишни истаган одамларингизни танланг ва «Ўзгартиришни сақлаш» тугмасини босинг.

Сиз 30 нафаргача дўстингизни яшириб қўйишингиз мумкин, холос.

«Facebook»даги дўстларни яшириб қўйиш

Агарда сиз мобиль дастурдан фойдалансангиз «Аккаунтни созлаш» функцияси орқали «махфийлик» бўлимига киринг. Саҳифанинг пастига тушиб, «Сизнинг дўстларингиз рўйхатини ким кўриши мумкин?» бандига босинг.

Агарда барчадан яшириб қўймоқчи бўлсангиз, «Фақат мен»ни танланг ёки алоҳида одамлар гуруҳини («Дўстлар», «Яқин дўстлар» ва ҳоказо) белгиланг.

Агарда сиз ижтимоий тармоққа веб-версия орқали кирсангиз созламаларга кириб «Махфийлик» панелини танланг. Шундан сўнг «Таҳрирлаш» бўлимидан «Сизнинг дўстларингиз рўйхатини ким кўриши мумкин?» пунктини танланг ва «Барча кўриши мумкин» тугмасини «Фақат мен»га ўзгартиринг.

Шунингдек, сиз «Фойдаланувчи созламаси»га босиб, дўстларингизни беркитмоқчи бўлган индивидуал фойдаланувчилар рўйхатини тузишингиз ҳам мумкин.

Шу орқали «Facebook» барча контактлар рўйхатини бутунлигича яшириб қўйиш имкониятини тақдим этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг