Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ChatGPT бир суткада 500 минг кВт/соат энергия ейди

ChatGPT бир суткада 500 минг кВт/соат энергия ейди

Иллюстратив фото

Сунъий интеллект ишлаш жараёнида жуда кўп миқдордаги электр сарфланади, бу ҳақда The New Yorker журнали хабар берди.

Нидерландия Миллий банки таҳлилчиси Алекс де Фрис келтирган рақамлар журналистларнинг эътиборини тортди. Фрис ҳисоблашича, ҳар куни энг оммалашган ChatGPT чат-боти 200 миллионтача сўровга жавоб топаркан. Ушбу сервисга хизмат кўрсатувчи серверларга бунинг учун 500 минг киловатт-соат энергия зарур.

Мутахассис ChatGPT истеъмолини АҚШдаги ўртача хонадон йилига сарфлайдиган 29 киловатт-соат энергия билан таққослади. Шулар асосида Алекс де Фрис чат-ботнинг энергия сарфи жуда юқори, яъни 17 минг маротаба кўп, деган хулосага келди.

Сунъий интеллектнинг электр тармоғига юкламасини ҳисоблаш мураккаб иш. Таҳлилчига кўра, агар Google ўз қидирув тизимига генератив сунъий интеллектни уласа, электр истеъмоли йилига 29 миллиард киловатт-соатга ошиб кетади. Бу, масалан,  Кения, Гватемала ва Хорватия каби мамлакатларнинг йиллик электр истеъмолидан кўпроқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг