Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг тезкор автомобиль яратилди

Дунёдаги энг тезкор автомобиль яратилди

«Concept_Two» суперкари.

Фото: «NV.ua»

Хорватиянинг «Rimac Automobili» компанияси Женевада бўлиб ўтаётган автошоуда ўзининг қуввати 1914 от кучига тенг суперкарини намойиш этди. «Concept_Two» номини олган модель 100 км/соат тезликка 1,85 сонияда эришади, деб хабар берди «NV.ua».

«Concept_Two»нинг максимал тезлиги соатига 415 километрни ташкил этади. Шунингдек, унга 300 км/соат тезликда ҳаракатланиши учун 11,8 сония кифоя қилади. «Rimac» томонидан тақдим этилган техник тавсифлар тўғри бўлса, ушбу модель дунёдаги энг тезкор ҳисобланади.

«Мазкур автомобиль «ноль»дан бошлаб яратилган, ўзидан олдинги автомобиллардан ҳеч нима олинмаган», — дейди компания бош директори Мате Римак.

Гиперкарнинг ҳар бир ўқига алоҳида электромотор ўрнатилган. Бундан ташқари сиғими 120 киловатт/соатга литий-ионли аккумулятори бир марта қувватланиш орқали 650 километр масофани босиб ўтишини таъминлайди. Аккумляторнинг 80 фоизини атига 30 дақиқа ичида тўлдириш мумкин.

Мате Римакнинг маълум қилишича, автомобилга тўртинчи даражали «автопилот» бошқаруви ўрнатилган: машина кўп ҳолатларда мутлақ автоном ҳаракатланиши мумкин. 

Айни вақт автомобиль харидорларга тақдим этилишга тайёр эмас. Суперкарнинг нархи ҳам ҳозирча маълум қилинмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг