Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Дунёдаги илк номзод робот

Дунёдаги илк номзод робот

Фото:«Rudaw»

Япония пойтахти Токио атрофидаги Тама шаҳри ҳокимлигига номзодини қўйган «Ал»нинг ваъдаси таъсирчан: «Ҳеч кимга ён босмайман».Б ҳақда «Sabah» нашри ёзмоқда.

«Ал» айни пайтда сайловолди учрашувларини олиб бораяпти. Унинг сайлов плакатлари Тама шаҳрининг аҳоли гавжум масканларига илинган. Роботни 2014 йилда Тама шаҳар ҳокимлигига номзодини қўйган, бироқ ғалаба қозона олмаган Мичичито Матсуда қўллаб-қувватлаяпти.

«Бу сунъий ақл Тама шаҳрини ўзгартиради. У сайланса, адолатли сиёсат ўрнатади. Порага, коррупцияга қарши курашади. Аминманки, унинг сайланишидан 99 фоиз аҳоли мамнун бўлади», – деган Мичичито Матсуда.

Айримлар бу сайловолди кампаниясини ҳазилга йўймоқда. Лекин роботнинг баъзи уқувсиз номзодлар учун кучли рақиб бўлишидан умид қилаётганлар ҳам йўқ эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг