Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади
«Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (574-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» давлат муассасасида Электрон агросаноат бозори портали ташкил этилади.
Электрон порталда, жумладан:
- ички бозорни асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси доимий баҳоланади;
- хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида онлайн режимда кооперация алоқалари йўлга қўйилиб, электрон савдолар ташкил этилади.
Электрон портал 2021 йил 1 октябрдан 1 декабргача «тест режими»да ишлайди ва 2022 йил 1 январдан тўлиқ ишга туширилади.
Қарорга кўра, «E-AUKSION» электрон савдо платформаси орқали ажратилган давлат мулки ҳисобланган ер участкалари ва бино-иншоотлар қиймати тадбиркорлар томонидан, истисно тариқасида, савдо ўтказилган санадан бошлаб бир йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш механизми жорий қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter