Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Энди «Telegram»нинг янги вариантини «AppStore»дан юклаб олиш мумкин

Энди «Telegram»нинг янги вариантини «AppStore»дан юклаб олиш мумкин

Фото:«Kapital-rus.ru»

Павел Дуров «Apple»га «Telegram»ни янгилагани учун ташаккур айтди. «Telegram»нинг янги вариантини «AppStore»дан юклаб олиш имкони бор. Бу ҳақда «Aif.ru» хабар бермоқда.

Машҳур «Telegram» мессенжери асосчиси Павел Дуров, Россия ҳукумати талабларига қарамай, Американинг «Apple» корпорациясига «AppStore»да иловаларни янгилаб олишга рухсат бергани учун ташаккур айтди.

«Apple» ва Тим Кукка бизга «Telegram»нинг энг сўнгги версиясини миллионлаб фойдаланувчиларга тақдим этиш имконини бергани учун раҳмат», – дейилади Дуровнинг «Twitter»даги саҳифасида.
Дуровнинг таъкидлашича, «App Store» иловаси шу йил апрель ойи ўрталарида «Роскомнадзор» блоклаб қўйгани туфайли ишламай қолган эди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг апрель ойи ўрталарида «Роскомнадзор» Москванинг Таганский туман суди қарорига кўра «Telegram»ни блоклаб қўйган эди. Шундан сўнг компания Россия федерал хавфсизлик хизматига фойдаланувчиларнинг хабарлари шифрларини беришдан бош тортган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг