Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фалокатга уч қадам: Инсоният сайёрани ҳалокатдан ажратиб турувчи тўққизта чегарадан олтитасини босиб ўтди

Фалокатга уч қадам:  Инсоният сайёрани ҳалокатдан ажратиб турувчи тўққизта чегарадан олтитасини босиб ўтди

Швециялик олимлар тадқиқот ўтказдилар ва инсоният тўққизта сайёра «ишчи макон» чегарасидан олтитасини кесиб ўтганини аниқладилар, деб хабар бермоқда aif.ru нашри. Сайёра чегаралари 14 йил олдин ўрнатилган. Чегара дунёни сайёрага қайтарилмас зарар етказишдан ажратиб туради. Бузиб ўтилган чегараларга иқлим ўзгариши, биологик хилма-хилликнинг йўқолиши, фосфор, азот ва бошқа элементларнинг маданий дон экинлари ва бошқа экотизимларга қўшилиши, ўрмонларнинг кесилиши, ландшафт ўзгаришлари, шунингдек, иқлим ва иқлимга таъсир қилувчи аэрозолларнинг атмосферага чиқиши киради. Эколог олимлар инсоннинг атроф-муҳитга ҳалокатли таъсири ҳақида хавотир билдирмоқда. Табиатга антропоген аралашувнинг оқибатлари глобал исиш ва сайёрадаги биологик хилма-хилликнинг йўқолишига олиб келади. Инсониятнинг тур сифатида омон қолиши учун ҳалокатли хавфлар тез ортиб бормоқда.

«Олтита чегарани кесиб ўтиш фалокат содир бўлишини англатмайди, аммо бу аниқ огоҳлантирувчи сигналдир», дейилади  Science Advances журналида чоп этилган тадқиқотда.

Олтита қизил чизиқни кесиб ўтиш инсониятни нафақат ўйлашга, балки ўзини ва сайёрани қутқариш учун шошилинч чоралар кўришга мажбур қилиши керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг