Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фан ва техника бўйича фойдали тадбир

Фан ва техника бўйича фойдали тадбир

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 2018 йилнинг 18 апрель куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти(ШҲТ)га аъзо давлатларнинг фан ва техника бўйича вазирлик ва идоралари раҳбарларининг Россия пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган тўртинчи мажлисида иштирок этди.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз маърузасида мамлакатимизда илмий-техник ва инновацион салоҳиятни янада ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлади ҳамда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифларини маълум қилди.

Мажлис давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 июнь куни Остонада бўлиб ўтган ШҲТ саммитида билдирган ташаббуси асосида Ўзбекистон томонидан тайёрланган ШҲТга аъзо давлатларнинг илмий-техник муассасалари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш бўйича амалий чораларни ўзига олган «Йўл харитаси» кўриб чиқилди.

Мажлис якуни бўйича баённома имзоланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг