Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фирибгарлар «Telegram»да юзага келган узилиш ортидан 59 минг долларни қўлга киритди

Фирибгарлар «Telegram»да юзага келган узилиш ортидан 59 минг долларни қўлга киритди

Фото: «Oxu.az»

«Twitter» ижтимоий тармоғида «Telegram» асосчиси Павел Дуровнинг сохта аккаунтлари пайдо бўлди ва улар кеча юзага келган узилишдан «кечирим» сўраган ҳолда криптовалюта акцияларини ўтказмоқда. Ҳозирча фирибгарлар 59 минг доллар ишлашга муваффақ бўлган деб хабар берди «VC.ru».

Акция борасидаги хабарлар «Telegram» асосчисининг «Twitter»даги профилига ўхшаш сохта аккаунтлардан тарқатилмоқда.

Фирибгарлар тақдим этган ҳавола 26 март куни рўйхатдан ўтказилган домен сайтига «олиб боради». Фойдаланувчиларга кўрсатилган манзилдаги шифрланган QR-кодга 0,5 дан 5 гача эфир жўнатиш таклиф этилади. Бу орқали 5 дан 100 гача эфир ютиб олиш ваъда қилинади.

Сайтда умумий миқдорда бешта «ҳамён» кўрсатилган бўлиб, у ерда 59 минг доллар (тахминан 148 та эфир) сақланмоқда.

«Twitter» ҳозирча фирибгарларнинг сохта аккаунтини блокламаган.

Эслатиб ўтамиз, 29 март куни «Telegram» мессенжери Европа, Яқин Шарқ ва МДҲ мамлакатлари, жумладан, Ўзбекистонда ҳам ишламай қолди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг