Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Gmail» интернетсиз ишлай бошлади

«Gmail» интернетсиз ишлай бошлади

Фото: «Hitech.vesti.ru»

«Gmail» почтаси фойдаланувчилари учун сервиснинг браузер талқинида янги функция — оффлайн режим пайдо бўлди. «Hitech.vesti.ru» маълумот беришича, у ҳатто интернетга уланмаган компьютерда ҳам хатлар билан ишлаш имконини беради.

«Gmail»даги янги имконият фақатгина «Chrome» браузерида (61- ва янада янгироқ талқинларида) ишлайди. Ҳеч қанақанги тўлдирмаларни кўчириб олиш ёки бошқа дастурларга ўз аккаунтини тақдим этиш талаб қилинмайди. Бунгача «Gmail»ни браузерда оффлайн қўллаб-қувватлаш «Google Gears» ва браузер кенгайтмалари орқали амалга оширилганди.

Оффлайн режим иши фойдаланувчининг компьютерида интернетга улангунча бўлган барча маълумотларни сақлаб боришга асосланади. Масалан, олинган хатларни кўриб чиқиш, архивлаш, белгилаш ва ўчириб юбориш мумкин: интернет алоқаси тикланиши билан барча ўзгаришлар серверга ўтади.

Бу функцияни созламалардаги янги «Offline» бўлимига кириб ишга туширса бўлади, у фақат янгиланган интерфейсли почтада мавжуд. Эски интерфейсларда оффлайн фақатгина «Google Gears» орқали ишлайди.

Интернетсиз «Gmail»ни ишлатиш

Автоматик созламаларга кўра, «Google» почтасида оффлайн ўчирилган бўлади. Уни ёққан фойдаланувчи бир нечта созламаларга эга бўлади. Компьютерда хатларни қанча вақт сақлаш (7 кун, 30 кун ёки 90 кун) керак, илованинг хатлари билан бирга сақлансинми — буларни танласа бўлади.

Бундан ташқари, онлайндан чиқишда оффлайн-маълумотларни ўчириш (бу ҳолатда кейинги сафар киришда тизим уларни юклаб олишга узов вақт сарфлаши мумкин) ёки компьютерда сақлашдан бирини ташлаш мумкин. Охирги ҳолатда оффлайн-маълумотларни ўчириш учун созламаларда оффлайн-режимни ўчириш ва ўзгаришларни сақлаб қўйиш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг