Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Intel» етакчиликни бой берди, унинг ўрнини «Samsung» эгаллади

«Intel» етакчиликни бой берди, унинг ўрнини «Samsung» эгаллади

Хотира учун нарх сўнгги йилда икки баробарга ошди.

Фото: «NV.ua»

«Samsung» бир неча йиллардан буён дунё бозорида етакчи бўлиб келаётган «Intel»ни орта қолдириб, энг йирик процессорлар ишлаб чиқарувчи компанияга айланди. Бу ҳақда уларнинг йиллик молиявий ҳисоботларига таяниб, «NV.ua» хабар берди.

Молиявий ҳисоботларга кўра, аслида 2017 йил «Intel» учун омадли келган. Гарчи компаниянинг савдо ҳажми 6 фоизга ўсиб, унинг чиплари 90 фоиз компютерларга ўрнатилган, бунинг ортидан 63 миллиард доллар ишлаб топилган бўлса-да, «Samsung» ўз даромадини флеш хотиралар ҳисобига кескин кўтаришга эришган. Корейс компанияси ўтган йилда бу соҳада 69 миллиард доллар даромад кўрган.

«Intel» ишлаб чиқаришдаги асосий эътиборни «х86» процессорларига қаратган бўлиб, бу борада компания ҳамон етакчидир. Шунга қарамай «Samsung»нинг келажак технологиялари анъанавий  «Intel» процессорларидан кўра анча муҳимроқ дея ҳисобланмоқда.

Журналистларнинг қўшимча қилишича, «Samsung» компанияси телевизорлар, маиший техника, дисплей ва смартфонлар ҳам ишлаб чиқаришда етакчилардан бири. Бироқ тўртинчи чоракда даромадининг асосий қисми турли хотира чиплари ҳисобига тўғри келган. Хотира учун нарх сўнгги йилда икки баробарга ошганига қарамай, талаб ўсишда давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг