Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жанубий Кореяда дунёдаги энг қора бино қурилди (видео)

Жанубий Кореяда дунёдаги энг қора бино қурилди (видео)

Дунёдаги биринчи супер қора иншоот.

Фото: «Hi-news.ru»

Айни пайтда қишки Олимпиада бўлиб ўтаётган Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида 9 февраль куни архитектор Асиф Кхан томонидан «Vantablack» материалидан яратилган «биринчи супер қора иншоот» очилди, деб хабар берди «Hi-news.ru».

«Vantablack» материали барча маълум моддалар ичида энг қораси ҳисобланади, у биринчи марта 2015 йилда Буюк Британиянинг миллий физика лабораторияси олимлари томонидан тақдим этилган. Материал алюминий фолгага жойлаштирилган нанонайчалардан тайёрланган бўлиб, фотонлар материалга тушганда аксланмайди ва иссиқликка айланади. Материал 99 фоиз ёруғликни ютади, акс қайтган ёруғликнинг йўқлиги сабабли инсон кўзи уни «қора туйнук» каби қабул қилади — худдики модданинг ўрнида ҳеч нарса йўқ.

Бинонинг баландлиги 10 метрни, узунлиги 35 метрни ташкил этади.

Павильоннинг ички кўриниши.

Павильон кичкина ёртигичлар билан қопланади ва юлдуз тўпламларига ўхшаш кўринишни ҳосил қилади. Архитекторнинг ғоясига кўра, иншоот Ердан томоша қилинадиган космосни эслатиши керак.

«Павильонга ташриф буюрганлар бинонинг ичига кирса, ёрқин муҳитдан ҳамда унинг марказига ўрнатилган инсталляциядан ҳайратга тушади. Кўзингиз ёруғ хонага ўргангач, сиз каналлар орқали оқиб ўтаётган томчиларнинг юлдузларга жуда ўхшаш эканлигини ҳис қилади», — дейди Кхан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг