Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мактабгача таълим вазирлиги «Xabar.uz» журналисти кўтарган муаммога изоҳ берди

Мактабгача таълим вазирлиги «Xabar.uz» журналисти кўтарган муаммога изоҳ берди

Фото: «Xabar.uz»

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталида «Отангга бор, онангга бор». Вазирлик ўз вазифасидан бехабарми?» номли мақола эълон қилинганди. Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати ушбу мақола вазирлик томонидан ўрганиб чиқилганини билдирди.

Мактабгача таълим вазирлиги мақолада кўтарилган муаммони ўрганиб қуйидагиларни маълум қилди:

Мақола муаллифи жорий йилнинг 28 март куни Вазирлар Маҳкамасининг 244-сонли «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисидаги» қарорига асосан Ўзбекистонда болаларни мактабгача таълим муассасаларига жойлаштириш юзасидан тушунмовчиликлар, сансанорликларга дуч келинаётганлигини баён этган.

Муаллиф «Аризани ким кўриб чиқиш керак?» деган саволига Мактабгача таълим вазирлигининг мутахассисларидан жўяли жавоб ололмаганлигини танқид остига олган.

Вазирлик раҳбарияти томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, ҳақиқатдан ҳам вазирликнинг 215-52-79 телефон рақамига мурожаат бўлган. Ушбу мурожаатга вазирликка келган янги мутахассис тўлақонли жавоб бера олмаган ва девонхона бош мутахассиси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сонли қарорига таянган ҳолда мурожаатчига жавоб қайтаришга ҳаракат қилган. 

Мактабгача таълим вазирлиги янги тизим бўлганлиги ва янги бинога эндигина кўчиб ўтганлиги ҳамда вазирлик масъулларининг телефон рақамлари ҳали тўлалигича йўлга қўйилмаганлигини алоҳида таъкидлайди.

Мактабгача таълим вазирлигининг ҳозирда тест синовида ишлаётган www.mdo.uz сайтига вазирлик девонхонасининг телефон рақами вақтинча Ишонч телефони рақами сифатида жойлаштирилганлиги ҳам ушбу муаммони келиб чиқишида аҳамиятга эга. Сабаб, ҳар бир вазирлик ва идоранинг 24 соат мурожаатларни қабул қилувчи Ишонч телефони мавжуд бўлиши шарт.

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан фуқаролар мурожаатини қабул қилиш учун махсус Ишонч телефон хизматини йўлга қўйиш учун тегишли идора ва алоқа компанияларига мурожаат этилган.

Аммо, бу сабаблар фуқаролар мурожаатини ўз вақтида кўриб чиқиш ва тезкорлик билан мурожаатчига жавоб қайтаришга тўсқинлик қилди дейишдан йироқмиз ва бу баҳона бўла олмайди. Шу боис, вазирлик маъмурияти мурожаатчига ушбу масалага жиддий эътибор қаратганлиги боис ўз миннатдорчилигини билдиради.

Вазирлик томонидан «Болани боғчага қандай жойлаштирасиз?» мавзусидаги кичик йўриқнома тайёрланди ва www.mdo.uz сайтига ҳамда ижтимоий тармоқларга жойлаштириш, шунингдек барча МТМда кўргазмали баннер сифатида жойлаштириш учун тавсия этилди.

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати
*ЭРИ – Электрон рақамли имзо. Фото: Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг