Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Mobiuz абонентлари сони 7,7 миллиондан ошди

Mobiuz абонентлари сони 7,7 миллиондан ошди

Самарали маркетинг сиёсати туфайли мобил операторнинг абонент базаси йил давомида 700 мингга ошди.

Ўз фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш доирасида Mobiuz асосий ривожланиш кўрсаткичлари бўйича материалларни чоп этишда давом этмоқда. Техник ривожланишга оид биринчи материал билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Mobiuz мобил оператори узоқ муддатли ривожланиш режаларини амалга оширишда давом этмоқда. Ўтган йил давомида компания оммабоп ва эътирофга сазовор бўлган тариф режалари, хизмат ва сервисларини жорий қилди.

Жумладан, «Xotirjam» (чексиз ижтимоий тармоқларга эга) ва «Jozibali» (мегабайтлари кўпайтирилган) тариф режалари, чексиз ижтимоий тармоқлар опцияси, барча тоифадаги чиройли рақамларга чегирмалар, «Хотиржам» тарифларига уланишда 100 000 мегабайт бонус тақдим этиш акцияси, соврин жамғармаси 1 миллиард сўм бўлган «MOBImania» акцияси ва бошқаларни мисол келтириш мумкин.

Чексиз маҳсулот ва хизматлар жорий этилгани, шунингдек, Mobiuz минглаб таянч станцияларни ишга туширгани интернет-трафик ўсишига олиб келди. 2023 йил охирига келиб, компаниянинг ўртача абоненти ойига 15 000 МБ сарфлай бошлади (MBoU кўрсаткичи). Бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Эътиборлиси, Интернет-трафикнинг деярли 89 фоизи 4G тармоқларига тўғри келмоқда.

Mobiuz мижозларга хизмат кўрсатиш масаласи ҳам катта эътибор бермоқда. 2023 йилда call-марказнинг 0890, 0990, (+998) 97 1300909 рақамларига 15 миллиондан ортиқ қўнғироқлар келиб тушган. Сўнгги бир йил ичида mygov.uz портали ва компаниянинг расмий www.mobi.uz сайти орқали eSIMни онлайн улаш хизматлари жорий этилди.

Компаниянинг республика бўйлаб 41 та офиси фаолият олиб бормоқда. 2023 йилда Тошкент (Юнусобод деҳқон бозори (Универсам), Навоий (Навоий вилояти) ва Чиноз (Тошкент вилояти) шаҳарларида янги офислар очилди. Таъмирлаш ва реконструкция ишларидан сўнг компаниянинг Термиз шаҳридаги Хизмат кўрсатиш маркази ва Денов шаҳрида (Сурхондарё вилояти) офис фойдаланишга топширилди. Йил якунига кўра республикадаги Mobiuz дилерлик шохобчалари сони 2560 тадан ошди.

2023 йилда Mobiuz мобил иловасига катта эътибор қаратилди ва энди абонентлар деярли барча маҳсулот ва хизматларни илова орқали бошқариши мумкин. Шунингдек, абонентлар ўнлаб хизматлар учун ҳақ тўлаш ва давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди. Натижада, Mobiuz мобил иловаси фойдаланувчилари сони 1,3 миллионга етди.

MobiCinema онлайн телевидение ва кино хизматининг нарх сиёсати ва шартлари қайта кўриб чиқилди. MobiMusic хизматининг ишлаши яхшиланди.

Ўтган йили оператор абонентлар учун масофавий хизматларни кўрсатишни бошлади ва бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари eSIMни www.mobi.uz расмий веб-сайти ёки mygov.uz портали орқали офисга бормасдан, масофадан туриб сотиб олишлари мумкин.

Mobiuz ривожланишининг асосий йўналишлари бўйича навбатдаги материал яқин кунларда pr.mobi.uz сайтида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг