Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Mobiuz истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича пешқадамлар қаторидан жой олди

Mobiuz истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича пешқадамлар қаторидан жой олди

Компания Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан биринчи даражали «Истеъмолчи ишончи» сифат белгиси билан тақдирланди.

Мукофот Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб ўтказилган «Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона» танлови натижаларига кўра топширилди.

Танлов ғолиблари бир қатор мезонлар асосида аниқланди. Махсус комиссия томонидан истеъмолчилар ўтасида сўровномалар ўтказилди. Танлов иштирокчиларининг веб-сайтларида маҳсулот ва хизматлар ҳақида тўлиқ маълумотлар мавжудлиги текширилди. Истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати ўрганилди. Хизмат кўрсатиш сифати «махфий харидор» усули ёрдамида баҳоланди. Танлов иштирокчилари фаолиятига оид қўмитага келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилиниб, ижтимоий тармоқлардаги жамоатчилик фикри ҳам ўрганилди.

Натижада, «Телекоммуникация хизматлари» номинациясида Mobiuz биринчи ўринни эгаллади.

Mobiuz мобил оператори барча истеъмолчилар ва абонентларга ишонч ва компания хизматларини танлаётгани учун чуқур миннатдорчилик билдиради!

Компания ўз маҳсулот ва хизматларини, мижозларга хизмат кўрсатиш даражасини доимий равишда яхшилаш учун тинимсиз ишламоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида оператор сертификатлаштириш аудитидан муваффақиятли ўтди ва ISO 9001:2015 «Сифат менежменти тизимлари» ва ISO 37001:2016 «Коррупцияга қарши бошқарув тизимлари» сертификатларини олди.

«Истеъмолчи ишончи» сифат белгиси бизга янада юқори масъулият юклайди. Биз оддий ва тушунарли шартларга эга тариф режалари, хизмат ва сервисларни жорий этишда давом этамиз. Истеъмолчиларнинг хабардорлиги ва офисларда хизмат кўрсатиш даражасини ошириб борамиз. Жорий йилда биз ушбу йўналишда кўплаб фаолликларни режалаштирганмиз, – дейди Mobiuz Бош директорининг маркетинг ва савдолар бўйича ўринбосари Лола Филатова.

Mobiuz фаолиятига оид қўшимча янгиликлар билан pr.mobi.uz сайтида танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг