Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Motorola» арзон смартфонини сотувга чиқармоқда — «Redmi»га муносиб рақиб

«Motorola» арзон смартфонини сотувга чиқармоқда — «Redmi»га муносиб рақиб

Фото: «Rozetked»

Мобил телефонлар соҳасининг асосчиси ва бир пайтлардаги етакчиси «Motorola» кўпчилик кутмаган ишланмасини тақдим этди — арзон ва узоқ вақт ишлаб берувчи смартфон. «Ferra.ru» хабарига кўра, «Moto G9» номли смартфон Ҳиндистонда 150 доллардан сотувга чиқарилади.

Агарда қурилмага талаб юқори бўлса, компания уни бошқа бозорларга ҳам олиб кириши аниқ.

Фото: «Ferra.ru»

Нархи арзонлигига қарамай, «Moto G9» техник жиҳатдан анчайин бақувват: Snapdragon 662 процессори, 6,5-дюймли IPS-дисплей (HD+, томонлар нисбати 20:9).

Смартфонга 4 ГБ оператив, 128 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Аккумулятори эса 5000 мАс сиғимга эга. 20 Вт кучга эга симли тезкор қувватлаш технологиясига эга. Фронтал камераси 8 Мп, асосий камераси эса тўрттали модулдан иборат!

Қурилма масофадан тўловлар учун NFC-модуль билан таъминланган, Bluetooth 5.0ни қўллайди.

Смартфон савдосига 31 августдан старт берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг