Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлиги ИИВ учун янги мобил илова тақдим этди

Мудофаа вазирлиги ИИВ учун янги мобил илова тақдим этди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан Мирзо Улуғбек туманида байрам тантаналари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Азизбек Икрамов, Ички ишлар вазирлиги Мирзо Улуғбек туман бошқармаси вакиллари ҳамда туман ҳокимлиги раҳбарияти сўзга чиқиб, барча болажонларни муборакбод этдилар.

Тадбир аввалида Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти курсантлари томонидан Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари учун яратилган мобил илованинг тақдимоти бўлиб ўтди. Мазкур мобил илова ички ишлар орган ходимлари билан фавқулодда мулоқот қилиш учун қулай восита ҳисобланиб, жиноятчиликка қарши курашишда кенг самара бериши кутилмоқда.

Шундан сўнг, болажонлар учун орзиқиб кутилган байрам тантаналари очиқ деб эълон қилинди. Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамли ҳамда Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барчага байрамона кайфият улашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Қуролли Кучлари академияси курсантлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари ҳамда қўл жанги элементлари эса байрамни ҳақиқий шоуга айлантириб юборди.

Таъкидлаш керакки, Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан бу каби байрам тадбирлари Тошкентдаги энг йирик истироҳат боғларида ҳам ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг