Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

My.gov.uz да янги хизмат! Ёшларга халқаро имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

My.gov.uz да янги хизмат! Ёшларга халқаро имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилади

ЯИДХПда Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) тўплаган ёшларга имтиҳон харажатлари тўлиқ қоплаб берилишига доир давлат хизмати ишга тушди.

Ундан имтиҳон топшириш пайтида 31 ёшга тўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахслар.

Шунингдек, 16 ёшга тўлмаган шахс номидан мурожаат қилган қонуний вакиллар фойдаланиши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун:

Электрон тарзда ариза бериш ва қуйидаги ҳужжатларни электрон тарзда илова қилиш кифоя:

а) имтиҳон топшириш харажати тўланганини тасдиқловчи тўлов квитанцияси (pdf форматда);

б) махсус сертификат (pdf форматда);

Шунингдек, ушбу жараёнда ариза берувчи компенсацияни олиш учун ўзига қулай ҳудуддаги Халқ банки филиалини танлайди.

Яна бир муҳим жиҳати, ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб қилинмайди.

Сизга боғлиқ бўлмаган жараёнлар...

Ёшлар ишлари агентлиги мурожаат ЯИДХП орқали келиб тушган пайтдан бошлаб 15 кун давомида махсус сертификатни верификациядан ўтказади. Алоҳида ўрганиш талаб этилган ҳолларда жараён 30 кунгача чўзилиши мумкин.

Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланса, ариза берувчиларнинг реестри шакллантирилади. Реестрга мувофиқ компенсация маблағлари Халқ банкининг ҳисоб варағига молиялаштирилади ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар юборилади.

Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаса, бу ҳақида идоралараро электрон тизимга маълумот киритилади ва ариза берувчига бир иш кунида хабар жўнатилади.

Хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС хабар келса, Халқ банки филиали компенсация тўловини амалга оширади.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг