Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нега Оққўрғонда алоқа узилди?

Нега Оққўрғонда алоқа узилди?

База станцияси

Фото: «112.ua»

2018 йилнинг январь ойида Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ҳудудида «UNITEL» МЧЖ алоқа хизматида муаммолар кузатилди. Бу ҳақда  «Xabar.uz» Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясидаги манбаси хабар берди.

Ҳолат юзасидан ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан 9 январда давлат инспекциясининг 1144 рақамли ишонч телефонига ҳамда  11 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига мурожаатлар йўлланган.

16 январь куни мурожаатдаги масалалар Инспекциянинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси ва «UNITEL» МЧЖ ходимлари ҳамкорлигида ўрганиб чиқилди.

Натижада, жамиятнинг  ҳудудга яқин жойлашган тегишли 1131-база станцияси қаттиқ шамол туфайли қулаб тушганлиги ҳамда ўлчов ишлари ўтказилганда алоқа сифати меъёрдан пастлиги ва 3G тармоғи мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Мазкур база станциялар ишдан тўхташи сабабли юқорида келтирилган ҳудудда яшовчи истеьмолчилар алоқасиз қолгани аниқланди. Бу билан Ўзбекистон Республикасининг бир қанча қонун талаблари бузилган.

Юқорида келтирилган ҳолатларни келгусида юзага келиши ва такрорий мурожаатларни олдини олиш мақсадида инспекциянинг Тошкент вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан «UNITEL» МЧЖга юқорида келтирилган ҳудудларда кўрсатилаётган мобил алоқа ва интернет хизмати сифатини яхшилаш бўйича тегишли чоралар кўриш юзасидан кўрсатма тақдим этилди. Мазкур кўрсатманинг бажарилиши назоратга олинган.

«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали истеъмолчилар эътиборига шуни маълум қиладики, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси телекоммуникациялар, телерадиоэшиттириш, даврий матбуотни тарқатиш, почта ва мобил алоқа соҳасида хўжалик юритувчи субьектлар томонидан кўрсатилаётган алоқа хизматлари сифати ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат назорат органи ҳисобланади. Инспекциянинг 1144 рақамли ишонч телефони туну-кун хизмат кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг