Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Nokia «чўнтак кўтарадиган» янги смартфонини тақдим этди

Nokia «чўнтак кўтарадиган» янги смартфонини тақдим этди

Фото: «GSMArena»

HMD компанияси оммалашган G20 ўрнини эгалловчи янги Nokia G21 смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда «GSMArena» хабар берди.

Олдингисига нисбатан жиддий фарқ юқори герцли (90 Гц), 6,5 дюймли экрандаёқ сезилади. HD+ ечим — ғалатироқ таклиф, бевосита рақобатчи компаниялар аллақачон юқорироқ сифатли экранларга ўтиб бўлишган. Остида 8 мегапикселли фронтал камера яширинган архаик «томчи» ҳам сақлаб қолинган.

Смартфон уч камерали: асосийси — 50 Мп, қўшимчалари — 2 Мп (макро ва боке).

Фото: «GSMArena»

Nokia G21 — арзон смартфон, процессори ҳам шунга мос — 12-нм чип Cortex-A75 икки ядроси ва A55 олти ядросида ишлайди. Телефон учун 4/6 ГБ оператив, 64/128 ГБ ички хотира кўзда тутилган, microSD карта ҳисобига кенгайтириш мумкин. Микрокарта ўрнатилиши икки сим картанинг баравар ишлашига халақит бермайди. «Қути»даги G21 Android 11 да ишлайди, бироқ Nokia тез орада андроиднинг 12-талқинигача янгилашга ваъда берди.

Фото: «GSMArena»

Аккумулятори сиғимдор — 5050 мАс.

Нархи — Nokia G21 учун 170 евро чиқиш баҳоси белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг