Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда «Telegram» яна ишламай қолди

Ўзбекистонда «Telegram» яна ишламай қолди

Фото: «interfax.ru»

29 апрель куни «Telegram» мессенжери кўплаб мамлакатларда, жумладан Ўзбекистонда ҳам ишламай қолди.

Мессенжер асосочиси Павел Дуров носозликлар сабабини қуйидагича изоҳлади: «Telegram серверларидан бирининг ортиқча қизиб кетиши кейинги бир неча соат давомида европалик фойдаланувчиларда мессенжерга уланишда муаммоларни келтириб чиқариши мумкин».

Ўзбекистонда «Telegram» мессенжери 29 апрель куни тундан бери ишламаяпти.

Носозликлардан Украина, Руминия, Болгария, Россия, Германия, Нидерландия ва бошқа мамлакатлар аҳолиси ҳам шикоят қилишмоқда.

Охирги вақтларда «Telegram» ишида бундай узилишлар тез-тез учрамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг