Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамоқдан қочди ва бош вазир билан битта рейсда учиб кетди

Қамоқдан қочди ва бош вазир билан битта рейсда учиб кетди

Фото: «bagnet.org»

Исландиялик Синдри Тор Стеффансон криптовалюта майнинги учун 600та компьютерни ўғирлашда айбланиб февраль ойида қамалган эди. Яқинда у қамоқдан қочди ва Швецияга учиб кетди. Воқеанинг «қаймоғи» ҳам шу — у мамлакат бош вазири билан битта самолётда учган... Бу ҳақда «Reuters» агентлиги Исландиянинг «RUV» телеканалига асосланиб хабар тарқатди.

Синдри Тор Стеффансон қамоқдан 17 апрель куни қочган. Орадан бир неча соат ўтиб, Рейкявик — Стокголм йўналишида учаётган «Icelandair» авиакомпанияси самолётида мамлакатни тарк этган.

«RUV» хабарида шу самолёт йўловчилари орасида Исландия бош вазири Катрин Якобсдоуттир ҳам бўлгани айтилади. Бош вазир ҳиндистонлик ҳамкасби Нарендра Моди билан Стокголмда учрашишни режалаштирганди.

Полиция жиноятчининг қандай қилиб бу самолёт бортида пайдо бўлиб қолганини ҳозирча аниқлаштира олгани йўқ. Афтидан, у бировнинг номига чипта сотиб олган. Исландия ҳам Шенген шартномасига аъзо бўлгани учун Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига учишда чегара назорати йўқ.

Исландия ҳукумати жиноятчини халқаро қидирувга берди. Бироқ Стеффансонни ҳозирча тутишнинг иложи бўлгани йўқ.

«Bloomberg» хабар беришича, Стеффансон Исландия жанубида — Рейкявик аэропортидан 95 километр узоқликдаги яхши қўриқланмайдиган Сон қамоқхонасида сақланган. Бу қамоқхона деворлар билан ўралмаган. Тутқунлар телефон ва интернетдан бемалол фойдаланишлари мумкин бўлган.

Стеффансон шериклари билан ўғирлаган 600 та компьютернинг умумий қиймати 2 миллион долларга тенг. Бу Исландия тарихидаги энг катта ўғрилик ҳисобланади. Жиноятга алоқадорликда гумон қилинган яна 10 киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг