Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШда 100 терабайтли қаттиқ диск сотувга чиқарилади

АҚШда 100 терабайтли қаттиқ диск сотувга чиқарилади

Фото: «NV.ua»

Калифорниянинг «Nimbus Data» компанияси сиғими 100 терабайтга тенг «ExaDrive DC100» қаттиқ дискини тақдим этди. Мазкур қурилма 2018 йилнинг ёзидан сотувга чиқарилади, деб хабар берди «NV.ua».

Ҳамёнда кўтариб юришга мўлжалланган янги «SSD ExaDrive» 100 терабайтгача маълумотларни сақлашга мўлжалланган бўлиб, бу уни маълумтоларни қайта ишлаш марказлари ва «IoT» серверлари учун ажойиб қурилмага айлантиради. Ушбу қаттиқ дискда 20 миллионта қўшиқни ёки «Spotify» каталогидаги 50 фоиз мусиқани сақлаб қўйиш мумкин.

«EXaDrive» «3D NAND» флеш-хотирасидан фойдаланади. Қурилма 500 МБ/сония тезликда ўқийди ва кўчиради. Ҳозирда аксарият қаттиқ дисклар 2,5” фактор формасида яратилади. Бироқ «Nimbus DATA» анча йирик — 3,5 дюймли диск сегментига эга.

Янги «SSD» ҳар бир терабайт учун 85 фоиз камроқ энергия талаб қилади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, стандарт ҳолатда унга 100 петабайт маълумотлардан кўпроқ ахборот сиғади.

Жорий йилнинг ёзида сотувга чиқадиган «SSD» бир неча минг доллар бўлиши кутиляпти.

«Samsung» томонидан 2016 йилда тақдим этилган 16 терабайтли қаттиқ диск 10 минг долларга баҳоланган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг