Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қиммат бўлмаган сифатли смартфонни қандай танлаш керак? Экспертлар бунинг сирини очди

Қиммат бўлмаган сифатли смартфонни қандай танлаш керак? Экспертлар бунинг сирини очди

Фото: «iReactor»

Экспертлар машҳур брендларнинг маҳсулотларидан сифат даражасида қолишмайдиган, аммо нархи анча арзон флагманларга эътибор қаратиш кераклигини маслаҳат беришди, деб хабар берди «iReactor».

Қиммат бўлмаган, бироқ сифатли смартфонлар қаторида «ZTE», «Huawei», «Xiaomi», «Meizu», «OnePlus», «Asus» маҳсулотлари мисол келтирилди. Сифатли фото суратга олишни истовчиларга экспертлар «Huawei» ва «OnePlus»ни тавсия қилади.

Процессорларга келга келганда, мутахассислар агар гаджед «Full HD»га эга бўлса, яхши ишлаши учун «Qualcomm Snapdragon»нинг 6xx сериялардаги процессорлари етарли бўлишини таъкидлашмоқда. Дастурининг (прошивка) оптималлиги билан «ZTE», «Huawei», «Xiaomi», «Meizu» ва «Lenovo» флагманлари мақтана олади.

Агар қиммат смартфон харид қилишга етарли маблағ бўлмаса, бемалол «Xiaomi Redmi Note 5A» ёки «Redmi 4X» ёки «Meizu m5c»га тўхталиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг