Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қораўзакда Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

Қораўзакда Рақамли технологиялар ўқув маркази ўз фаолиятини бошлади

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 10 cентябрь куни IT соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, бир қатор топшириқлар берилган эди.

Хусусан, аҳоли ва ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш мақсадида республика бўйлаб Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, ҳозирда 151 та рақамли технологиялар ўқув маркази фаолият юритиб, уларда жорий йилда 27 мингдан ортиқ тингловчилар ўқитилди. Ушбу марказлар фаолиятини кенгайтириш, давлат-хусусий шериклик асосида яна шундай ўқув масканларини ташкил этиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Унга асосан, Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу маросимда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. Содиқов иштирок этди.

Янги ўқув марказида ёшларимиз мобил ва веб-дастурлаш, мобил робототехника, киберспорт, IT-English соҳаларини ўрганиш имкониятига эга.

Тадбир доирасида меҳмонлар ва ўқувчи-ёшлар IT-марказида яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг