Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қоровулбозорда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Қоровулбозорда Рақамли технологиялар ўқув маркази очилди

Ёшларга замонавий ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни ўрганиш учун барча имкониятларни яратиш мақсадида, ҳозирги кунда республика бўйлаб Рақамли технологиялар ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда. Навбатдаги Рақамли технологиялар ўқув марказлари Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида очилди.

Марказ замонавий компютер жиҳозлари билан таъминланган. Уларда туман ёшлари ахборот-коммуникация технологиялари, дастурлаш асослари, замонавий рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда маҳаллий давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хусусий корхона ходимлари малакаларини ошириши учун барча шароитлар яратилган.

Марказда Қоровулбозор туманидаги 3 минг нафар ёшларни ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника, киберспорт асослари ва электрон тижорат каби йўналишларда билим ва кўникмаларини ошириш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг