Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қуёш тизимидаги одамлар яшаши мумкин бўлган йўлдошлар рўйхати эълон қилинди — Ой, Титан ва бошқалар

Қуёш тизимидаги одамлар яшаши мумкин бўлган йўлдошлар рўйхати эълон қилинди — Ой, Титан ва бошқалар

Иллюстратив фото

Қуёш тизимидаги потенциал жиҳатдан одамлар яшаши мумкин бўлган йўлдошлар номи эълон қилинди. Бу ҳақда «Популярная механика» NASA астробиологи Кристофера Маккейга асосланиб хабар берди.

Рўйхатда дастлабкилар ўзимизнинг Ой ҳамда Юпитернинг йўлдоши — Европа. Қуёш тизимидаги энг улкан сайёранинг ушбу йўлдоши музлик билан қопланган, унинг остида океан мавжудлиги тахмин қилиняпти. Бунга NASA 2025 йилдан бошланадиган ўқув синовларидан кейин ойдинлик киритишга уриниб кўради.

Рўйхатда Сатурн йўлдошларидан бири Титан ҳам бор, бироқ унинг сиртидаги ҳарорат -179 даража совуқ, унда яшаш учун махсус кийимлар керак, озиқ-овқат эса сунъий ёруғлик воситасида етиштирилади.

Узоқ Ураннинг энг кичик йўлдоши Миранда ҳам яшаш учун яроқли, дея тахмин қилиняпти. Бироқ бу ер Титандан ҳам баттар — атмосфераси йўқ, одамлар нурланиш (радиация)дан ҳимояланишни ўрганиб олишларига тўғри келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг