Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Рақамли иқтисодиётни жорий қилишга оид ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Рақамли иқтисодиётни жорий қилишга оид ҳужжат лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Фото: «kolokolrussia.ru»

Мамлакатда рақамли иқтисодиётни, замонавий ахборот технологияларини давлат бошқарувида татбиқ этишни ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш кўзда тутилган ҳужжат лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда қуйидаги йўналишлар белгилаб олинган:

  • давлат ва хўжалик органлари, маҳаллий давлат органларининг жойларда зарур ахборот тизимлари ва ресурсларини, дастурий таъминот ва электрон хизматларнинг жорий қилинишини мувофиқлаштиришларини белгилаб олиш;
  • мамлакатда рақамли иқтисодиёт, ахборот технологиялари бозорини, жумладан давлат хусусий шерикчилиги асосида технопарк ва коворкинг-марказлар фаолиятини ташкил қилиш орқали хорижий сармояларни жалб қилиш учун қулай шароит яратиш;
  • замонавий телекоммуникация инфратузилмаси, алоқа технология ва тармоқларини ривожалнтириш, замонавий телекоммуникация хизматларини ривожлантиришни жорий қилишни мувофиқлаштириш;
  • давлат бошқарувида ва иқтисодиёт соҳаларида электрон хизматларни жорий қилиш, электрон тижорат ва дастурий таъминот бозорини ривожлантириш орқали рақамли иқтисодиётни юксалтириш;
  • Интернетнинг миллий сегментини, рақамли медиа-контентни ташкилий, моддий-техник ва иқтисодий қўллаб-қувватлаш орқали ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • шаҳар ва ҳудудий инфратузилмани бошқаришда фойдаланиш, хусусан турар-жой ва коммунал хизмат кўрсатиш, транспорт логистикаси, хавфсиз ва «ақлли шаҳар» учун «ақлли тизим»ларни ишлаб чиқиш;
  • малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Комиссияга қуйидаги вазифалар юклатилади:

  • икки ой муддатда давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларининг ҳолати, жумладан ахборот тизимлари ва кадрлар билан таъминланганлик ҳолатини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш;
  • 2018 йилга қадар мазкур йўналишни такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Шу билан бирга, 2030 йилга қадар «Рақамли Ўзбекистон» концепциясини ишлаб чиқиш юзасидан ҳам чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган. Қарор лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 31 августига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг