Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия «Microsoft»га тегишли IP-манзилларни блоклашга ўтди

Россия «Microsoft»га тегишли IP-манзилларни блоклашга ўтди

Фото: «NV.ua»

«Роскомнадзор» «Microsoft»га тегишли «Azure» булутли хостингидаги бир неча ўн минг IP-манзилларни тақиқланган сайтлар реестрига киритди, деб хабар беради «NV.ua».

«Роскомнадзор» 131 мингта IP-манзил ўрин олган 51.136.0.0/15 тармоғини блоклашни буюрди. IP-манзилларнинг расмий рўйхатидада «Azure» дата маркази — 51.136.0.0/17 ҳам ўрин олган («Роскомнадзор» томонидан блокланган диапазонга кирувчи 32 минг манзил). Реестрга киритилган қолган манзиллар ҳам «Microsoft»га тегишли.

«Azure» платформасидан маълумотларни сақлаш, онлайн-лойиҳалар ва дастурий таъминот билан ишлаш алгоритмларида қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, «Роскомнадзор» «Telegram» мессенжерини блоклашга уриниши ортидан Россиядаги кўплаб сайтларни ишдан чиқариб қўймоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг