Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда суд «Telegram»ни блоклаш бўйича қарор чиқарди

Россияда суд «Telegram»ни блоклаш бўйича қарор чиқарди

Фото:« РИА Новости»

Бугун, 13 апрель куни Москванинг Таганский тумани суди «Роскомнадзор»нинг «Telegram» мессенжерига тўсиқ қўйиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Роскомнадзор»га мазкур қарорни дарҳол амалга оширишга рухсат берилди. «Telegram» агар ФСБга шифрлаш калитларини тақдим этса қайта очилиши мумкин.

«Telegram» юристлари суд мажлисида қатнашмаган.

Суд мажлиси қисқа муддатда бўлиб ўтгани айтилмоқда. «Роскомнадзор» ва ФСБ вакиллари  «Telegram»нинг шифрлаш калитларини тақдим этмаслиги террорчилар манфаатига хизмат қилиши мумкинлигини айтишган.

Бироз аввал Павел Дуров ўз адвокатларига мазкур суд мажлисида қатнашмаслик ҳақида топшириқ берганини хабар қилгандик.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг