Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Смартфон — иккинчи уйим...»

«Смартфон — иккинчи уйим...»

Фото: «ITIGIC»

Моддий бойликлар орасида одам учун энг кераклиси ва қадрлиси бу, шубҳасиз, шахсий бошпана, яъни уй. Ва смартфон... Тадқиқотчиларга кўра, замондошларимиз ўз смартфонларига шунчалик боғланиб қолишганки, унинг қадри уйдан кам эмас. Энг қизиғи, смартфонпарастлар фақат ёшлар эмас, ҳамма — еттидан етмишгача.

Лондон университет коллежи антропологлари Ирландиядан Италиягача — тўққиз мамлакатда ёши улуғлар смартфонларни қай даражада ишлатишаётганини ўрганишди. Бир йил давом этган тадқиқот кўрсатишича, смартфон одамларга шунчаки эрмак эмас, балки муҳимлиги бўйича бошпанадан кам бўлмаган муҳим вазифани бажарувчи воситадир.

Кузатишлар смартфонлардан фойдаланиш одамлар ўртасида жонли мулоқотлар тобора камайиб бораётганини кўрсатмоқда. Бу барча ёш тоифаларига тааллуқли. Нега бундай — аниқ сабаби топилмаган. Эҳтимол ҳамма гап кўпчилик «WhatsApp» каби тезкор мулоқот воситаларидан фойдаланишни ўрганиб олганидадир? Одамлар ҳар қачонгидан сермулоқот бўлиб кетишган, фақат юзма-юз эмас, онлайнда — кўчада XXI аср.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг