Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Содда бўлма! Замонавий флагман смартфонларни сотиб олмасликнинг бешта сабаби

Содда бўлма! Замонавий флагман смартфонларни сотиб олмасликнинг бешта сабаби

Содда бўлма!

Коллаж: «Xabar.uz»

Флагман смартфонларнинг нархи жуда баланд. Уларни сотиб олиб муҳандис ва дастурчиларни эмас, маркетологларни бойитяпсиз.

Йилдан йилга смартфон ишлаб чиқарувчилар флагман моделларнинг нархини кўтаришга ҳаракат қилишяпти ва буни ажойиб тарзда уддалашмоқда. Савдолар ҳажми қисқариш ўрнига тобора ўсяпти.

Бунинг ҳайрон қоларли жойи ҳам йўқ аслида, ахир улар бор кучларини истеъмолчилар миясини «заҳарлаш»га сарфлашмоқда.

Бундан уч йил олдин балки аҳмоқона туюлган бўлар эди, лекин ҳозир арзон нархга Хитойнинг ажойиб смартфонларини сотиб олиш мумкин.

«Nv.ua» нашри блогери ўртача моделлар флагманлардан қолишмаслигининг бешта сабабини келтирди:

1. Дисплей.

8 йил олдин «Palm» компанияси смартфонлар бозорига «Palm Pre» модели орқали кириб келишга уринган, бироқ юқори натижаларга эриша олмаганди. Қурилманинг асосий муаммоларидан бири — яхши техник тавсифга эга эмаслиги эди. Ахир компания «Apple» ва «Samsung» каби гигантлардан қолган воситаларни ишлатишга мажбур бўлган.

Агарда «Palm» ҳозирги даврда мавжуд бўлганида, унда бу тахлит муаммолар бўлмасмиди…

Смартфонларни оммавий равишда ишлаб чиқариш унда ишлатиладиган воситаларнинг ҳам кўпайишига олиб келди. Талаб ҳар доим таклифни вужудга келтиради ва бугун Хитойнинг кичик компаниялари ҳам ўз моделлари учун яхши сифатга эга дисплейларни сотиб олишга қодир.

Ўрта даражадаги смартфонларда яқингача флагманларда фойдаланилган панеллар ишлатилмоқда. Ишлаб чиқарувчига қараб «IPS» ёки «OLED»нинг 1920 х 1080 пиксел ўлчамга эга дисплейи, 5-5,5 диагоналда тасвирни маскимал кўриш бурчаги остида тиниқ тақдим этади. Бу матнларни ўқиш ва видеони томоша қилиш қулайлигини таъминлашга бемалол еталидир.

2. Ишлаш тезлиги.

Смартфоннинг қотиши процессор ва унинг хотирасига боғлиқ. Авваллари микрочипларни ишлаб чиқарувчилар фақатгина энг яхши қурилмалар учун алоҳида процессор яратиш билан шуғулланган бўлса, ҳозирда уларнинг имкониятлари кенгайган.

Авваллари компютер хотирасини ишлаб чиқарган заводлар, ҳозирда мобил қурилмалар учун техник воситалар яратиш билан шуғулланмоқда. Уларнинг шарофати билан бир қатор яхши процессорлар пайдо бўлди, жумладан «Qualcomm Snapdargon» 625, 626, 630 ва 660, шунингдек, «Samsung Exnos» 7880 ва «Huawei Kirin» 659.

Бундан ташқари ўрта даражадаги моделларда тезкор хотира 3-4 гигабайтга, ички хотира эса 32-64 гигабайтга етмоқда.

3. Камера.

Флагман смартфонларининг асосий афзалликларидан бири уларнинг камераси ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, ўртача типдаги қуриламаларнинг камераси флагман смартфонларининг «яқинига ҳам йўлай олмайди». Шунга қарамай йилдан-йилга уларнинг ҳам камераси тобора яхшиланаётганини кўриш мумкин.

Гап шундаки, флгаманларнинг камера модуллари тўғридан-тўғри ушбу қурилмаларнинг ҳаёт циклига боғланмаган. Уларни ишлаб чиқарувчи заводлар навбатда юқори даражали смартфон сотувдан чиқиб кетса ҳам иш жараёнини тўхтатмайди. Ахир унинг компонентларига бўлган талаб ҳамон юқорилигича қолмоқда.

Шундай қилиб, ўрта синф смартфонларининг камералари бир-икки йил аввал энг яхши моделларда ишлатилган камералардан кўчирилади. Шу сабабли бугунги кунда ёруғлик яхши тушиб турган жойда суратга олинса, флагман ва «ўрта тип»даги камералар орасида фарқ унчалик катта эмас. Аммо тунда суратга олиш амалга оширилса, флагман шубҳасиз ютиб чиқади.

Бироқ бу ерда шундай масала бор: Мен смартфон камерасидан тунда кўп фойдаланаманми? 100-200 доллар ёнга қолгани яхши эмасми?

4. Автономлик.

Флагман смартфонлар деярли ҳамма нарсаси бўйича яхши ва бу «деярли» парадоксал тарзда унинг автономлигига боғлиқ. Аккумулятор батареялари технологиясининг ривожланиши ушбу қурилмаларнинг бошқа компонентларидан орда қолмоқда.

Тиниқ экран, ажойиб процессор — буларнинг барчаси смартфон автономлигида яққол сезилади. Бироқ ўрта типдаги моделда дисплей ва процессор олий сифатли бўлмаса-да, аккумулятори сиғими сабаб юқори автономликка эга.

5. Умумий функционаллик.

10 йил олдин смартфон сотиб олинганимизда айрим нарсаларга қўшимча пул тўлашимизга тўғри келганки, ҳозир эсласак кулгили туюлади. Ишлаб чиқарувчилар «Bluetooth» бор ёки иккинчи сим-карта кетадиган моделлар учун қўшимча пул сўраган. Бироқ, бугунги кунда ўрта даражадаги моделларнинг имконияти, аввалгидек, флагманлардан фарқ қилмайди. Улар бир хил функциялар тўпламидан фойдаланадилар, фақат таркибий қисмлар камроқ ривожланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг