Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Талабаларга «Huawei»да ишлаш имкониятлари ҳақида гапириб берилди

Талабаларга «Huawei»да ишлаш имкониятлари ҳақида гапириб берилди

«Huawei Tech Investment Tashkent» компаниясининг бош ижрочи директори Ван Пэн.

Фото: «Inha.uz»

«Huawei Tech Investment Tashkent» компаниясининг бош ижрочи директори Ван Пэн бошчилигидаги делегация компания тақдимотини ўтказиш ва ишга жойлаштириш имкониятини кўриб чиқиш учун Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди.

Шунингдек, делегация таркибидан Хитой компаниясининг турли фаолиятлари учун масъул бўлган «Huawei Tech Investment Tashkent» менежерлари ҳам ўрин олган эди.

Тадбирни очар экан жаноб Ван Пэн Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига бир неча бор ташриф буюрганлигини, аммо биринчи маротаба университет талабалари билан учрашаётганини таъкидлаган.

«Huawei Tech Investment Tashkent» компаниясининг раҳбари ташкил этилган учрашув учун миннатдорлик билдириб, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялари бозорининг асосий иштирокчиларидан бири бўлган «Huawei»нинг тарихи ва фаолияти ҳақида сўзлаб, компаниянинг Ўзбекистондаги телекоммуникация лойиҳаларини амалга оширишдаги иштирокига тўхталиб ўтди.

«Huawei Tech Investment Tashkent» вакиллари IUT талабаларига Хитой компаниясига ишга жойлашиш имкониятлари тўғрисида ҳам гапириб беришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг