Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш онлайн бўлади

Талабаларни ётоқхонага жойлаштириш онлайн бўлади

Бу йил 1-курс талабалари, кейинги йилдан бошлаб барча курсдагилар ётоқхонага my.gov.uz портали орқали бепул ариза бериш йўли билан жойлашади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасалари талабаларини турар-жой билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 376-сон (14.08.2023 й) қарори қабул қилинди. Қарор билан давлат ОТМлари талабаларини турар жойга жойлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Унга кўра 2023/2024-ўқув йилида:

— 1-курс талабалари учун давлат ОТМларининг талабалар турар жойига жойлашиш давлат хизмати марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали бепул тарзда электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади. Ҳозирда хизматни ишга тушириш бўйича ишлар бошланган.

Бунда талабалар билан тузиладиган турар жой ижара шартномалари давлат солиқ хизмати органларида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали масофадан туриб биометрик идентификациялаш (Face-ID) технологияси орқали онлайн ҳисобга қўйилади.

— Юқори курс талабаларини турар жойга жойлаштириш анъанавий тарзда амалга оширилади. Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза ОТМ ётоқхоналарига жойлаштириш комиссиясига топширилади.

2024/2025-ўқув йилидан бошлаб барча курс талабалари учун давлат ОТМларининг талабалар турар жойига жойлашиш фақат давлат хизмати марказлари ёки my.gov.uz орқали электрон ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

Талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг