Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ТАТУ ўзининг шахсий мобиль алоқа операторига эга бўлди (фото)

ТАТУ ўзининг шахсий мобиль алоқа операторига эга бўлди (фото)

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 14 июнь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида «Beeline» компанияси ҳомийлигида ташкил этилган замонавий мобиль алоқа технологиялари ўқув лабораториясининг тақдимот маросими бўлди.

Унда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «Beeline» компанияси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

«Beeline»нинг Тошкент ҳудудий филиали мутахассислари ТАТУ талабалари билан биргаликда синовли алоқани амалга оширдилар ва таянч станцияларини ишга туширдилар.

ТАТУ талабалари энди «Beeline»дан «TUIT Mobile»нинг янги технологик лабораториясида уяли алоқа операторлари ускуналари билан ишлашни ўрганиш имкониятига эга бўлди.  3G ва 4G тармоқларида махсус ўрнатиладиган таянч станциялар ёрдамида талабалар ТАТУнинг асосий биноси ҳудудида реал вақт тартибида мобиль алоқа хизматларини мустақил равишда таъминлай олишади.

Ушбу корпоратив лабораториянинг ташкил қилиниши нафақат университет учун, балки мутахассислар учун «очиқ майдон» шароитини яратиб берадиган мисли кўрилмаган натижадир. Университетнинг назарий асослари илғор ишлаб чиқариш амалиётидан орқада деган фикрлар бор, бироқ «TUIT Mobile» талабаларга бугунги кунда энг етакчи мобиль алоқа операторлари ишлатадиган асбоб-ускуналар билан ишлаш имконини беради. Яъни, эртага уяли алоқа компанияси ходимига айланган университет битирувчилари қўшимча малака ошириш курсларисиз ўзларига таниш бўлган дастурий комплекслар билан ишлай оладилар.

— ТАТУ ва «Beeline» компанияси кўп йиллар давомида ҳамкорлик қилиб келади, — дейди университет ректори Тўлқин Тешабоев. — Мана ўтган йили компания томонидан янги талабалар турар жойи совға килинган эди. «Учинчи авлод» дастурида ҳам фаол ҳамкорлигимиз давом этмоқда. Албатта, биз учун бу нафақат янги авлод мутахассисларини тайёрлашда қўшимча ресурслар олиш имконияти, балки иқтисодиётнинг истиқболли соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган инновацион, замонавий университетга айланиш йўлидаги вектордир. «Unitel» МЧЖ техник йўналишдаги мутахассисларининг 30 фоизга яқини ТАТУ битирувчилари экани университет нафақат таълим пойдевори, балки энг йирик уяли алоқа операторининг мутахассис кадрлар ўчоғи таркибига киришини кўрсатади.

— Бугун биз «Beeline» тармоғида ишлатиладиган ускуналарга асосланган ҳудуддаги биринчи мобиль алоқа операторининг ишга туширилганига гувоҳ бўлдик, — дейди мазкур лойиҳа ҳақида «Beeline Uzbekistan» бош директори Дмитрий Шуков. — Бошқача айтганда, бу ўқув ёки тестлаш қурилмаси эмас, балки тўлиқ технологик қурилма ҳисобланади. Биз, албатта, қурилмаларни ўрнатиш билан чекланмаймиз. Биз учун бугунги кунда университет билан ҳамкорликнинг янги саҳифаси очилмоқда. Биз мунтазам асосда III ва IV босқич талабларини бу қурилмаларда ишлашга ўргатиш ва кейин «Beeline» корхонасида ишга жойлаштиришни режалаштирганмиз. Таъкидлаш жозки, бундай ҳамкорлик бирданига иккита масалани ҳал этишга имкон беради: бизга олий ўқув юртидан кейин ёш мутахассисларни қайта тайёрлаш зарурати бўлмайди, ТАТУ эса ўз битирувчиларини таълим тугаши билан ишга жойлашишларини таъминлайди ҳамда меҳнат бозоридаги рақобатбардошлигини сезиларли даражада оширади.

ТАТУ раҳбариятининг сўзларига кўра, лаборатория телекоммуникациялар йўналиши бўйича таҳсил олаётган барча талабалар учун амалий ўрганиш жойи бўлиб қолади. «Beeline» корхонаси мутахассислари билан машғулотлар эса лаборатория ишлари форматида бўлиб ўтади.

Ғуломжон Назаров

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг