Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«TechnoWays» технологик ривожланиш марафони Республика босқичи ўтказилмоқда

«TechnoWays» технологик ривожланиш марафони Республика босқичи ўтказилмоқда

«TechnoWays» технологик ривожланиш марафони ҳар йили Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Инновациялар Миллий офиси томонидан  «InnoWeek.uz» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этиб келинмоқда.

Бу йилдан бошлаб эса марафон Республиканинг барча 12 вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида ўтказилди ва энг чекка ҳудудларгача кириб бориб, у ердаги иқтидорли ёшларни инновацион ғояларини аниқлашга ёрдам берди. Ҳар бир ҳудуддаги энг яхши лойиҳа эгаларига Республика босқичига йўлланма берилди.

Марафоннинг Республика босқичи очилиш маросими «InnoWeek.uz» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида 17 октябр куни ИННО Технопаркда ўтказилди. Инновациялар Миллий офиси Бош директори Олимжон Тўйчиев тадбирни тантанали равишда очиб берди ва иштирокчиларни финал босқичигача етиб келганликлари билан қутлади.

Очилиш маросимидан кейин, иштирокчиларнинг биринчи гуруҳи ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказишди. Технологик ривожланиш марафони доирасида тажрибали спикерлар томонидан маъруза ва тренинглар ташкил этилади. Жумладан, спикерлар томонидан ғояни стартапгача шакллантириш бўйича мастер-класс ўтказилади. Шунингдек, қолган гуруҳ иштирокчилари учун «Стартапларга инвестицияларни жалб қилиш» ва «Мақсадли бозорни ўрганиш ва рақобатчиларни таҳлил қилиш» мавзуларида семинар тренинглар ўтказилди.

17-19 октябрга қадар давом этадиган марафон доирасида иштирокчилар учун турли хил «Иннотур» саёҳатлари уюштирилади.

Марафоннинг финал босқичида ҳудудий босқичларда саралаб олинган 80 га яқин иштирокчи ўз лойиҳалари тақдимотини ўтказишади. Марафон 3 кун давомида 17-18-19 октябр кунлари бўлиб ўтади. «TechnoWays» технологик ривожланиш марафони иштирокчилари ўз лойиҳаларини ҳимоя қилиши ва қай даражада долзарб муаммоларга ечим топишларига қараб, малакали мутахассислар томонидан баҳоланади ва  қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг